1.6 млн 14.4 тыс 648 млн Общество Ozodlik Radiosi

Yangi O‘zbekiston, yangi amaldor va yap-yangi mashinalar. Mirziyoyevning hashamatga o‘ch mulozimlari

Поделиться

Ўзбекистон парламенти илк бор бюджет тақчиллиги манзарасида айрим ҳокимлик, вазирлик ва идораларнинг қимматбаҳо автомобиллар харид қилиш учун миллионлаб маблағлар сарфлаётганига эътибор қаратди. Ўзбекистон ҳукумати 2021 йилдан бошлаб давлат идоралари раҳбарларига бириктирилган хизмат автомобилларининг максимал нархини тасдиқлаган бўлса-да, вазирлар ва ҳокимлар бюджет ҳисобидан энг замонавий ва люкс автомобиллардан воз кечишга шошилмаётир. Амалдорларнинг бюджет ҳисобидан фаровон ҳаёт кечириши янгилик эмас, аммо кузатувчиларга кўра, Мирзиёев даврига келиб расман "дахлсизлик" мақоми берилган ҳокимлар ва бошқа мулозимлар ҳашаматли ҳаётини жамоатчилик кўзидан яширмай қўйгани кузатилади. Ҳукуматдан мустақил бўлмаган парламент эса ижро ҳокимиятини ҳисобдорликка тортадиган қудратга эга эмас.

Смотрите также