1.6 млн 14.4 тыс 648 млн Общество Ozodlik Radiosi

Mirziyoyev issiqxonalari: Havoga sovurilgan pullar

Поделиться

Наманган вилоят, Поп туманида 2020-2021 йилларда қурилган юзлаб гектар иссиқхоналар ишлатилмай, вайрон бўлиб ётибди.   Ором маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги камбағалларни камбағалликдан олиб чиқиш, уларни ишли қилиш учун қурилган бу парниклар ҳам мана тўрт йилки ишлатилмай, ором олиб ётибди.  Бу оромлик шу даражада чўзилдики, унда на бир гиёҳ кўкарди, на сабзавот. На камбағал бой бўлди, на давлат.  Аксинча, бу иссиқхоналарни тадбикорлик учун олган камбағал янада қашшоқ бўлди, чунки у емаган сомсасига пул тўлаши шарт эди, унинг номига 14 фоизли кредит расмийлаштирилган эди.  Аҳолидан кредитлар мажбуран ундирилди.  2020 йилда Поп туманида Бандликка кўмаклашиш маркази субсидиялари, Халқ банки ва Микрокредитбанк кредитлари ҳисобига қурилган камбағаллар учун икки сотихли иссиқхоналар тақдим этилди.   Ором МФЙда юз дона шундай иссиқхона мавжуд бўлиб хар бирига 2 миллион 300 минг сўмдан, жами 230 миллион сўм субсидия ажратилган.   Иссиқхона нархи икки сотихга 11 миллион 460 минг сўм бўлиб, шундан субсидиядан ташқари, қолган 7 миллионини иссиқхона олган камбағаллар тўлаган. 

Смотрите также